10/08/2023
Жазирама кунларда ҳаммамиз глобал исиш ҳақда кўп ўйлаймиз, келажак ҳақида қайғурамиз. Бироқ об-ҳавонинг сўнгги даврлардаги бундай инжиқликларини умумий қилиб «иқлим ўзгариши» деб аташ тўғри бўлади. Чунки об-ҳаво нафақат ёзги кунларда, балки қишда ҳам ўз инжиқликларини кўрсатмоқда.
Нима юз бермоқда? (1-қисм)
Глобал исиш билан бир қаторда, иқлим ўзгариши муаммоси қаторига ёғингарчиликларнинг бир маромда эмаслиги, гоҳида қуруқчилик бўлиши, гоҳида эса бирдан ёғингарчиликлар кўпайиб ҳудудларни сув босиши ҳам киради. Аслида иқлим ўзгаришларининг сабаби нимада? Келинг, бир бошдан, ҳозирги даврдаги ҳолатни таҳлил қилишдан бошлаймиз.
Ер сайёрасидаги ўртача ҳарорат қанчага кўтарилди?
1 °C дан озгина кўпроққа - бу аслида сиз тасаввур қилаётгандан-да ёмонроқ кўрсаткич. 1980 йилдан, яъни маълумотлар глобал даражада қайд этилиш бошлангандан бери ва 2017 йил ҳолатига кўра, солиштирадиган бўлсак, Ер сайёрасининг ҳарорати 1 °C га ошган. Бу рақам сезиларли эмасдек кўриниши мумкин, аммо унга сайёра юзасидаги ўртача кўрсаткич сифатида қарайдиган бўлсак, ўзгариш катта эканлигини, оқибатда музликлар эриётганини ва денгизлар даражасининг кескин кўтарилаётганини кўришимиз мумкин. Агар иссиқхона газларининг тарқалиши тўхтамаса, олимлар Ер сайёраси ўртача ҳароратининг 4 °C га ошишини прогноз қилишмоқда. Бу эса қуруқликнинг катта қисмини инсон ҳаёти учун яроқсиз ҳолга келтириб қўяди.
Иссиқхона эффекти ўзи нима ва у иқлимга қандай таъсир қилади?
Бунга ишониш қийин, лекин инсоният иссиқхона эффекти ҳақида бир асрдан кўпроқ вақт давомида хабардор. XIX асрда олимлар айрим газларнинг Ердан чиқадиган иссиқликни ушлаб туришини ва уларнинг ёрдамисиз бу иссиқлик коинотга чиқиб кетишини аниқлашди. Бу жараёнда асосий ролни карбонат ангидрид ўйнайди: усиз сайёра музлаган чўлга айланган бўлар эди. 1896 йилда иссиқхона газлари концентрациясининг ошиши сабабли сайёрадаги ҳароратнинг ошиши ҳақида илк бор башорат қилинган. Бугунги кунда уларнинг атмосферадаги сони саноат инқилобидан олдинги даврга нисбатан 43% га ошди ва Ернинг ўртача ҳарорати олимлар башорат қилган қийматгача ошди.
Атмосферадаги карбонат ангидрид концентрациясининг ошаётгани учун айнан инсон жавобгар дея таъкидлаш мумкинми?
Албатта. Саноат иссиқхона газлари тарқалишининг улушини аниқлаш учун радиоактив нурланишдан фойдаланилган тадқиқотлар каби ишончли далиллар мавжуд. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, ортиқча газ инсон фаолиятининг натижасидир. Карбонат ангидрид даражаси ҳар доим табиий равишда кўтарилган ва тушиб кетган, аммо бу ўзгаришлар минглаб йиллар давом этган. Геологларнинг таъкидлашича, одамлар иқтисодий фаолият давомида карбонат ангидридни атмосферага табиатдан кўра кўпроқ интенсив равишда чиқаради.
Нега инсонлар иқлим ўзгариши фактини рад этишади?
Асосий сабаб — идеология. Баъзи консерваторлар бозорга асосланган иқлим ўзгариши сиёсатини муҳокама қилиш ўрнига, илмий далилларга қарши чиқиш орқали глобал исишни инкор қилмоқдалар.
Оқибатлари қандай бўлади? (2-қисм)
Биз дуч келган муаммо қанчалик катта?
Аҳволимиз чатоқ. Олимларнинг таъкидлашича, яқин 25−30 йил ичида иқлим янада иссиқлашади ва об-ҳаво шароити кескинлашади. Маржон қоялари ва бошқа заиф яшаш жойлари аллақачон йўқ бўлиб кета бошлади. Атмосферага иссиқхона газлари чиқиндилари назоратсиз равишда тарқалишда давом этса, олимлар бунинг узоқ муддатли жиддий оқибатларга олиб келишидан қўрқишмоқда: булар, дунё тартибининг бузилиши, кенг кўламли миграция, Ер тарихидаги ўсимликлар ва ҳайвонларнинг олтинчи оммавий йўқ бўлиб кетишининг тезлашиши, музликлар эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши ва дунёнинг қирғоқбўйи шаҳарларининг кўп қисмини сув босиши каби оқибатлардир. Ушбу хавфларни келтириб чиқарадиган газлар ҳозирдан ўз таъсирини кўрсатмоқда ва бу бизнинг авлодимиз учун олдимизда турган чуқур ахлоқий саволлар борасида бош қотириш учун бир имкониятдир.
Дунё бўйлаб сиёсий вазиятни беқарорлаштирган қочқинлар оқими — қисман иқлим ўзгариши билан боғлиқ. Албатта, бошқа ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларда бўлгани каби биринчи ва энг оғир зарбани камбағаллар қабул қилиб олади.
Денгизлар сатҳи қанчалик кўтарилиши мумкин?
«Қанчалик ўсиши» эмас, қанчалик тез ўсиши аҳамиятлироқ. Денгиз сатҳи кескин суръатларда кўтарилмоқда ва ҳозирда ҳар 100 йилда 0,3 метр тезлик билан кўтарилмоқда, бу ҳукуматлар ва мулк эгаларини қирғоқ эрозиясига қарши курашиш учун ўнлаб миллиард доллар сарфлашга мажбур қилмоқда. Аммо бу тенденция ўзгармаса, бундай ўсиш оқибатларини назорат қилиш мумкин, дейди экспертлар.
Бироқ, хавф шундаки, денгиз сатҳининг кўтарилиши давом этаверади. Ер тарихини ўрганувчи олимлар, энг ёмон ҳолатда, гарчи бу эҳтимолдан йироқ бўлса-да, ўн йил ичида сув ярим метрга кўтарилишига ишонишади. Кўпгина экспертларнинг фикрича, эртага иссиқхона газлари чиқиндилари тўхтаган тақдирда ҳам, денгиз сатҳининг 4−6 метрга кўтарилиши муқаррар ва бу кўплаб шаҳарларни сув босиши учун етарли. Албатта, агар уларни ҳимоя қилиш учун триллионлаб доллар сарфланмаса. Бу қанча давом этиши номаълум. Аммо агар бу шундай давом этса, у охир-оқибат 24−30 метргача кўтарилиши мумкин.
Яқинда дунеда юз берган табиий офатларнинг иқлим ўзгаришига алоқаси борми?
Баъзилари — ҳа. Олимлар иссиқлик тўлқинларининг сабаби глобал исиш эканлиги ҳақида ишончли далилларни эълон қилишди. Инсон чиқиндилари туфайли глобал денгиз сатҳи кўтарилгач, тропик ёмғирлар ва тошқинлар кучаяди. Глобал исиш Яқин Шарқдаги қурғоқчиликни кучайтирди ва яқинда Калифорниядаги қурғоқчиликка ҳисса қўшган бўлиши мумкин.
Кўпгина бошқа ҳолатларда, бўрон каби табиат ҳодисаларининг глобал исиш билан боғлиқлиги аниқ ёки баҳсли эмас. Аммо иқлим таҳлилининг замонавий усуллари олимларга табиат ҳодисалари ҳақидаги билимларини доимий равишда яхшилаш имконини беради.
Нима қилишимиз мумкин? (3-қисм)
Муаммонинг ечими борми?
Бор, лекин қарорлар жуда секин қабул қилинмоқда. Инсоният узоқ вақт давомида ҳеч қандай чора кўрмади, шунинг учун олимларнинг фикрига кўра, ҳозирда вазият умид бахш этмайди. Аммо Ер юзида қазиб олинадиган ёқилғи бор экан, ҳаракат қилиш учун ҳали ҳам кеч эмас. Атмосферанинг қизиши фақат иссиқхона газлари чиқиндилари нолга туширилганидагина, потенциал бошқарилиши мумкин бўлган кўрсаткичга келади. Яхши янгилик: автомобиллар учун ёқилғи тежамкорлиги стандартлари, жиддий қурилиш қоидалари ва электр станциялари учун эмиссия чегаралари каби дастурлар натижасида ҳозирда кўплаб мамлакатларда газ чиқиндилари миқдори камаймоқда. Аммо мутахассислар иқлим ўзгаришининг энг ёмон оқибатларини олдини олиш учун қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш жараёнини сезиларли даражада тезлаштириш керак, деган фикрда.
Экологик тоза энергия иқтисодиётга зарар келтирадими?
Қайта тикланадиган энергетика соҳасида аҳоли бандлиги юқори суръатларда ўсиб бормоқда. Қайта тикланадиган энг кам энергия манбаларига шамол турбиналари, қуёш панеллари, гидроэлектростанциялар ва атом электр станциялари киради. Табиий газда ишлайдиган электр станциялари ҳам кўмир ёқадиганларга қараганда камроқ газ чиқиндиларини чиқаради. Қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш қисқа муддатда қимматга тушиши мумкин, аммо узоқ муддатда барча инвестициялар иқлимга етказилган зарарни қоплаш ва ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ касалликларни камайтириш орқали оқланади. Қайта тикланадиган энергия бозорининг кенгайиши уларнинг таннархини пасайтиради ва натижада тоза энергия дунёнинг бир қанча мамлакатларида ишлаб чиқарилган «ифлос» энергиядан арзонроқ бўлади.
Тоза энергияга ўтиш кўмир компаниялари каби айрим саноат тармоқларига зарар етказади, аммо, янги иш ўринларини ҳам яратади. Мисол учун, АҚШ қуёш энергетикаси саноатида ҳозирда кўмир қазиб олиш саноатига нисбатан икки баравар кўпроқ одам ишлайди.
Электромобиллар ҳақида нима дейиш мумкин?
Савдо даражаси ҳамма жойда ҳали ҳам паст, лекин у тез ўсиб бормоқда. Электромобиллар тунги вақтда электр тармоғидан қувватланади ва атроф-муҳитни ифлослантирмайди, кундузи шаҳар бўйлаб ҳаракатланади. Улар ёнувчи двигателли транспорт воситаларига қараганда анча самаралидир ва ҳатто қайта зарядлаш учун зарур бўлган электр энергияси кўмир ёқишдан келиб чиққан тақдирда ҳам тараққиётга хизмат қилади. Албатта, электр транспорт воситалари тоза энергия билан зарядлангандагина бебаҳо бўлади. Электротехника саноати шу қадар тез ривожланмоқдаки, баъзи мамлакатлар 2030 йилдан бошлаб ички ёнув двигателли автомобилларни сотишни тақиқлашни муҳокама қилмоқда.
Ўзингиз сабабли юзага келаётган углерод зарарини камайтиришнинг оддий усуллари мавжуд, бу сизга, шунингдек, пулни тежаш имконини ҳам беради. Кундалик ҳаётда электр энергиясидан оқилона фойдаланиш мумкин: бунинг учун инттелектуал термостат ўрнатиш лозим, ёруғлик лампаларини энергияни тежайдиган лампалар билан алмаштиринг, хонадан чиқаётганда чироқларни ўчиринг. Бундан ташқари, бошқа одамларга қўшилиб, жамоат транспортидан фойдаланиш орқали ҳам қисқароқ масофаларга етиб боришингиз ва шу билан машинангиздан чиқадиган зарарни камайтиришингиз мумкин. Ниҳоят, ўзининг истеъмол қиладиган озиқ-овқат миқдорини, айниқса гўшт истеъмолини камайтиришингиз мумкин. шундай экан дустлар биздан кейин авлодларимизга тоза ва ободон сайерани колдирайлик десак харакатни хозирдан бошлаш керак.